“Маҳаллабай” ишлаш тизими самара бермоқда

25.04.2021 11:04:16

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида энди ишхонадан чиқмай, ўтириб ишлаш даври ўтганини, ҳар бир раҳбар иш тартибини қайтада кўриб чиқиши зарарлигини қатъий таъкидлаб ўтди. Албатта, халқ билан мулоқот қилишнинг ўзига хос тизими – “маҳаллабай” асосида ишни ташкил этиш, шу орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ҳал этиш бугунги кунда депутатларнинг кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланган.

Шу боис, бугун халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутати Чарос Муҳаммадиева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Оқдарё туман Кенгаши раиси А.Жалоловлар Суғончи сайлов округи ҳудудида бўлиб, уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрди.

Учрашув чоғида депутат Ч.Мухаммадиева сайловчиларга “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритилган фуқароларни ижтимоий аҳволини яхшилаш, жумладан ишсизларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган қарор ҳужжатлари тўғрисида батафсил маълумот берди. Аҳолини яратилаётган шароит, берилаётган кенг имкониятлардан оқилона файдаланишга чақирди.

Шундан сўнг, “Суғончи” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқаро  Фаррух Болтаев  хонадонида бўлиб, туғма юрак пароги ташхиси билан  даволанаётган 6 ёшли  фарзанди  Дилшод Тўлқиновни ҳолидан хабар олди. Ҳомийлар ва яхши инсонлар кўмагида фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди.

Миржалол ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+