Маҳаллада дув-дув гап - халқ шукроналигининг ифодаси

16.01.2024 16:01:30

Бугун юртимизнинг барча манзилларида халқимизнинг кўтаринки кайфиятдаги бирдамлиги ва қувончларига шоҳид бўлмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.


Фарғона вилоят, Тошлоқ туманидаги "Найман" маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари ҳамда зиёлилар иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси - Зокиржон Раҳманов ва бошқалар “Мамлакатимизда инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар борасида сўз юритишди. Тадбир давомида маданий дастур намойиш этилди, аҳолининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+