Маҳаллада хотин-қизлар фаоллари муаммоларга ўз ўрнида ечим топмоқда

01.11.2022 09:11:02

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга қаратилган ишлар бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-8-сон Фармонига мувофиқ маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари ўз ишларини бошлади.

Юртимизда 9349 та фуқаролар йиғинлари мавжудлигини, ҳар бир маҳаллада 1 нафардан хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилингани ҳисобга олсак, бу юртимизда хотин қизлар муаммоларини ҳал қилиш учун катта куч деб ҳисоблайман

Биз маҳаллалардаги хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳамда оилани мустаҳкамлашга доир ташаббуслар билан оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, ишсиз хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш самарали йўлга қўйиш ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари «аёллар дафтари»ни юритишга масъуллигини инобатга олиб, хар бир хотин қизлар фаоли ўз маҳалласидаги дафтарга кирган хотин қизлар учун масъул эканлиги, уларни муаммоларига ечим топишда, таклифлари,ташаббусларини рўёбга чиқаришда кўмаклашадиган масъул эканлигини унутмаслиги ва ўз вазифасига масъулият билан қараши лозим.

Насиба Ботирова,

Мирзаобод туман «Тинчлик» МФЙ хотин қизлар фаоли,

Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+