Маҳаллада мини стадион ишга туширилди

14.07.2021 11:07:31

Тайлоқ туманимидаги маҳалларда спорт иншоотларини қуриб фойдаланишга топшириш орқали спортни оммалаштиришга эришилмоқда. Ана шундай объектлардан бири фаол депутатимиз Абдулло Қосимов ташаббуси билан Тойлоқ туманининг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Нуроний” маҳалласида мини стадион ишга туширилди. 

Аҳоли, айниқса ёшлар бундан жуда хурсанд. Мини стадионнинг очилиш маросими катта мусобақага уланиб кетди. Тумандаги Бирлик, Жумабозор, Ўртақишлоқ, Нуроний, Олмазор маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлардан иборат футбол жамоалари ўзаро беллашдилар. Ғолиб жамоаларга эсдалик совғалари депутат А.Қобилов томонидан  топширилди. 

 

Нилуфар АКРАМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тайлоқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+