Маҳаллада тиббий хизмат талаб даражасидами?

11.11.2022 12:11:39

Давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий хизмат сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиқиб андижонлик «адолатчилар» томонидан бу борада сезиларли ишлар амалга ошириляпти. МФЙларда бўлган тиббиётчи-сафдошларимиз тиббий маданиятни оширишга қаратилган суҳбатлар билан бирга фуқароларни қийнаётган муаммоларга ҳам жавоб топмоқда.

Халқ депутатлари Жалакудук туман Кенгаши депутати Малика Абдуллаева бошчилигида Дўстлик МФЙ фуқаролари билан ўтказилган суҳбатларда биринчи тиббий ёрдам ва яшаш хонадонларидаги тиббиёт қутиларида бўлиши талаб этиладиган дори ва дори воситалари юзасидан тушунча берилди. МФЙда патронаж хизматига эътибор қаратилди.

Шу ўринда фуқаро Азиза Раҳимова қишлоқ оилавий поликлиникалар томонидан бепул бериладиган дори - дармонлар тўғрисида савол билан мурожаат қилди. Унга ҳудудга бириктирилган патронаж ҳамшира жавоб берди ва мавжуд дори-дармонларни етказиб бериши тушунтирилди.

Шунингдек, фуқаро Н.Раҳимова фарзандлари учун нафақа пули ололмаётгани, М. Мелибоева эса ишсизлигини айтиб, ёрдам сўради. Уларнинг мурожаати партиядошларимиз томонидан назоратга олинди ва ечимини топиш учун масъул ташкилотларга чиқилди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+