Маҳалладаги ёшлар «адолатчилар» эътиборида

15.09.2022 15:09:22

Ёшлар-келажагимиз. Шу сабаб уларга эътибор ҳамма вақт долзарб вазифалардан бири. «Адолат» СДП Жалакудук туман кенгаши томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.

МФЙлардаги Ёшлар етакчилари билан вақтинча ишсиз йигит-қизлар аниқланди. Хўш, уларни эртанги куни қандай бўлади? Бандлигини таъминлаш кимнинг зиммасида? «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида «Биз ёшлар Ўзбекистон эртаси, келажак бунёдкоримиз» мавзусида ўтказилган давра суҳбати олдига ана шу саволлар қўйилди.

ан2_8

Тадбирда Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон ёшларига бўлган эътибор, Ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Ўз ўрнида жалақудуқлик йигит-қизларнинг қўлга киритаётган ютуқлари эътироф этилди.

Бироқ вақтинча ишсизлар йўқ эмас. Уларнинг бандлигини таъминлаш баробарида фаоллигини ошириш зарур. «Адолатчилар» айни шу мақсадда ташаббус билан чиқиб Ёшлар етакчиларини ҳамкорликка чақирдилар. Тумандаги хусусий секторда 70 та бўш иш ўрни аниқланиб, ана шу жойларга ёшлар ишга таклиф қилинди.

 

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+