Маҳалладошлар фикри

28.01.2021 09:01:36

Шу кунларда мамлакатимиз жамоатчилиги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Мен ҳам мазкур ҳужжат билан танишиб чиқдим. Унда бошқа масалалар қатори Президент сайловини бундан буён октябрь ойида ўтказиш тўғрисида фикр юритилган. Мен ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлайман.

Қолаверса, маҳалла фуқаролари йиғини раиси бўлиб ишлаганим учун  ҳар куни аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиб, уларнинг ҳам бу масаладан хабардор эканликларини билиб турибман. Аксарият кишилар сайловни октябрь ойида ўтказишни маъқул деб топмоқдалар. Улар ўз фикрларини оммавий ахборот воситаларига, ижтимоий тармоқларга ҳам юбормоқдалар.

Янги қонун лойиҳасида округ сайлов комиссиялари институтини тугатиб, уларнинг ваколатларини  шаҳар (туман) сайлов комиссияларига бериш ҳақида ҳам таклиф билдирилган. Бунга ҳам қўшиламиз.

 

Алишер ҚОСИМОВ,

Халқ депутатлари Наманган вилоят

Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+