Маҳаллага муносиб намзод сайланиши – унинг ривожига хизмат қилади

17.05.2022 14:05:40

Бугун  вилоятимизнинг барча ҳудудларида маҳаллаларда фуқаролар йиғини раислари сайлови ўтказиляпти.

Қўқон шаҳрининг "Бунёдкор", "Олтин водий", "Аччик кўл", "Зилол", "Ашурали Зоҳирий" маҳаллаларида сайловлар ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи тамойиллари асосида ўтказилмоқда.

Фуқаролар раисликка номзодларнинг маърузаси, келгуси фаолияти дастури билан танишиб,  яширин овоз бериш орқали ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширмоқда. Амалдаги қонунчиликка асосан, маҳалла расилари уч йил муддатга сайланади.

Қувасой шаҳридаги “Зийнат ва Ҳ.Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам сайлов демократик тамойиллар асосида ўтди.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи, шаҳар комиссияси раиси Д.Меҳмонова  ва аъзолари, ишчи гуруҳлари ҳамда шаҳар Кенгаш депутатлари иштирокида   сайлов жараёни “ҳалол” ўтиши назоратга олинди.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+