Маҳаллаларда - ҳоким ёрдамчилари

24.01.2022 09:01:37

Мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантиришни мақсад қилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу йилдан бошлаб маҳаллаларда ҳоким ёрдаиямлари тизими йўлга қўйилди. Бу борадаги вазифалар давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрда қабул қилинган Фармонида белгилаб берилган.

 – Наманганда ҳам мавжуд 780 та маҳалланинг барчасида янги тизим жорий этилди, - дейди “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Исроилжон Жўраев. – Бу лавозимга иқтисодни яхши тушунадиган, ташаббускор ва фаол мутахассислар танлаб олинди. Уларга ишлаш учун яхши шароитлар яратилди, маошлар белгиланди. Ҳоким ёрдамчилигига тасдиқланганлар орасида партиядошларимиз ҳам талайгина. Масалан, Зафаржан Ҳасанов Поп, Муроджон Мирзааҳмедов Косонсой, Лутфиддин Тўраев Наманган туманларида фаолият олиб бормоқда.

Ҳоким ёрдамчилари бугунги кунда фаоллар иштирокида “маҳҳалабай” ўрганиш ишлари олиб бориб, аҳолини хатловдан ўтказмоқдалар. Асосий эътибор аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилмоқда. Фуқаролар билан мулоқотлар жараёнида "дафтарлар” доирасида ўрганишлар ўтказилиб, ижтимоий реестрни қайтадан янгиланмоқда. Бунда ўз-ўзидан маҳаллалар қиёфаси шаклланиб, ижтимоий муҳитни яхшилашга доир вазифалар ҳам белгиланмоқда.

Куни кеча Наманган вилояти ҳокимлигида шаҳар ва туманлар секторлари тегишли соҳалар раҳбарлари иштирокида энг шароити оғир маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тақдимотлар ўтказдилар. Ҳудудларни ўрганиб чиқиб, мавжуд ҳолатни ўнглаш учун биринчи галда бажарилиши талаб этиладиган вазифалар, ва албатта бунинг учун талаб этиладиган маблағ, бошқа ресурслар бўйича режалар баён этилди.

- Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини қўллаб-қувватлашимиз шарт деди тақдимотда сўзлаган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов. . Ҳудудларимизнинг ўзаро мутаносиб равишда ривожланиши, энг чекка ва оғир жойларга биринчи навбатда эътибор қаратилади. Оддий шароитларни яратиб беришда ҳам биз маблағидан ёрдам қиламиз, маҳаллалар эса ўзаро ижтимоий шерикликни унутмаслиги керак бўлади. Ана шунда кўпроқ ҳажмдаги ишларни бажариш имконияти туғилади.

Наманган вилоятида аҳолини узоқ йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар, хусусан, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик ҳамда оқава сув, электр энергияси, йўл, транспорт ва бошқа шу каби ўз ечимини кутаётган масалалар мавжуд бўлган энг оғир маҳаллалардан 29 тасида амалий ишлар бошланди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+