Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш учун барча шароитлар яратилади

14.04.2022 13:04:21

Ҳар қандай мамлакатнинг тараққий этиши ва янада ривожланиши, қисқа қилиб айтганда эртанги куни бевосита улғайиб келаётган ёшларга боғлиқ. Ёшлар мамлакат миқёсида ривожланиш жараёнини жадаллаштириш учун инновацион ғояларни яратишга қодир қудратли ресурс, жамиятнинг ғайрат-шижоатга тўлиб-тошган фаол қатлами, ижтимоий ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этадиган катта кучдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармоннинг кўплаб бандларида ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, улар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг имзоланганидан ҳам бу соҳага қанчалик юқори даражада эътибор берилаётганини билишимиз мумкин. Хусусан, мазкур Қарорда маҳаллаларда ёшларнинг оммавий спорт билан шуғулланишлари учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган ёшлар учун тегишли спорт инфратузилмасини яратиш, aҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларнинг оммавий спортдаги улушини ошириш масалалари алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Ҳақиқатдан ҳам, жисмоний тарбия ва спорт орқали соғлом ёшларни тарбиялаш бутун бир жамиятнинг вазифаси бўлмоғи керак. Ҳар бир инсон, оила, маҳалла, ота-она жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни одат тарзига айлантириш узлуксиз равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига олиб келади. Шундай экан жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш инсонга ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан янги имкониятларни яратиб беради.

Нурзода КАРИМОВА,

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+