Маҳаллалардаги муаммолар депутат иштирокида ҳал этилди

04.03.2021 16:03:59

Депутатлар жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини изламоқдалар. 

Жорий йилнинг 25 январь куни Кармана тумани “Дегарон” МФЙ аҳолиси билан ўтказилган учрашув давомида ҳудуддаги “Дегарон” ва “Арабхона” қишлоқлари ҳудудида қурилган артизан қудуқларининг таъмирталаблиги, бугунги кунда иккала қудуқлар ҳам ишлатишга яроқсизлиги, ер ости сувлари миқдори кўпайганлиги ва ерда шўр кўтарилганлиги аҳоли ўзларининг томорқа ерларидан фойдалана олмайдиган аҳволга келганлигини маълум қилган эди.

Мазкур масала юзасидан Навоий вилоят Кенгаши депутати Мадия Сабитова жорий йилнинг 28 январь куни Навоий вилоят  “Қуйи Зарафшон ҳавза бошқармаси” ҳузуридаги “Насос станциялари бошқармаси” бошлиғига Кармана тумани “Дегарон” МФЙ аҳолиси билан ўтказилган учрашув давомида ҳудуддаги “Дегарон” ва “Арабхона” қишлоқлари ҳудудида қурилган артизан қудуқлари иш фаолияти тикланишига масъулият билан ёндошган ҳолда муаммони бартараф этиш чораларини кўриш сўралган эди.

Қувонарлиси, депутатлик сўрови йўлланганидан 2 кун ўтиб, 30 январь куни ҳар иккала артизан қудуқлари тўлиқ таъмирланиб, ишга туширилди. Натижада юқорида номлари келтирилган қишлоқлардаги ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, икки юзга яқин хонадонларнинг томорқа ерларидан самарали фойданиш имконияти яратилди. Бу ишларни айни экин- текин мавсуми баҳор фасли арафасида амалга оширилганлиги бутун дегаронликларда янги умид учқунларини яна уйғотди. Бунинг учун ушбу хайрли ишларни бошида турган депутатимиз Мадия Сабитовага минглаб маҳалладошлар номидан чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз -  дейди мамнуният билан “Дегарон” МФЙ раиси Ҳикоят Толибова.

 

Обид ШОДИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилояти Кармана

туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+