Мактаб фаолияти ўрганилди

16.09.2022 10:09:46

“Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нурали Эшмуродов томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида туманда жойлашган 3-умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.

Депутат ўрганишлари жараёнида мактабдаги дарс жараёнларининг сифат даражасини, кадрлар салоҳиятини, мактаб ҳамширасининг фаолияти ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланганлик ҳолатини ҳамда мактаб ошхонасининг фаолиятини тўлиқ кўздан кечирди. Шу билан биргаликда масъуллар билан суҳбатда бўлиб, мактабдаги мавжуд муаммолар ҳам ўрганилди.

Депутат Н.Эшмуродов дарс жараёнларида қатнашиб, дарсларнинг ДТС талаблари асосида замонавий АКТ дан фойдаланган ҳолда ўтилаётганлиги ва ўқувчиларнинг замон талаблари асосида билим олаётганликларига, мактаб тиббиёт хонасининг дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланганлигига, шунингдек, мактаб ошхонасининг тазалиги ва санитария қоидаларига риоя қилинганлиги ҳамда талаб даражасида эканлигига ўрганишлари давомида алоҳида эътибор қаратди.  

Ўрганишлар давомида мактабда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан депутат томонидан ташкилот раҳбарига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+