Мактаб таълимини ривожлантириш – тараққиёт гарови

12.04.2022 09:04:09

Cўнги йилларда амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар, давлат бошқарувини тубдан янгилаш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш борасида кенг кўламли янгиланиш ва ташаббуслар бошланди. Уларни ҳаётга тўлиқ жорий этиш ижтимоий тараққиёт масъулиятини ўз зиммасига оладиган ватанпарвар, мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига эга бўлган иқтидорли ва истиқболли, малакали ва рақобатбардош профессионал кадрларга жуда катта эҳтиёжни вужудга келтирди. Бу эҳтиёж, биринчи навбатда, жамиятнинг таълим соҳасида туб ислоҳотлар бошланишига туртки бўлди.

Давлатимиз раҳбари президентлик фаолиятининг дастлабки кунларидан бошлаб юртимизда инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари этиб тарбиялаш, шу мақсадда таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Хусусан,Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳам халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлилига бағишланди.

Президентимиз йиғилишда мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада олдимизда турган долзарб вазифалар ҳақида фикр юритар экан, мактаблардаги таълим сифати ва ўқитувчилар салоҳияти талабга жавоб бермаслигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси ўқитиш методикаси мутлақо эскирганлигида. “Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти”, — деди давлатимиз раҳбари. Қолаверса, соҳадаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди.

Илм – инсоннинг ягона нажот йўли. Албатта бир қарашда бу  баландпарвоз гапга ўхшайди. Лекин, ҳақиқатдан ҳам эътибор билан қарайдиган бўлсак, барча муаммоларнинг ечими албатта илм соҳибларига боғлиқ. Энг оддий жабҳалардан тортиб оламшумул ишл арнинг ортида ҳам олим ва илм аҳилларининг буюк хизматлари ётади. 

Ориф ШУКУРОВ,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+