Мактабда шахмат майдончаси барпо этилди

08.09.2021 17:09:53

«Адолат» СДП Нукус туман Кенгаши фаоллари ташаббуси билан тумандаги 7-сонли сонли умумтаълим мактабида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги, қолаверса, янги ўқув йилига совға сифатида болаларнинг интеллектуал, маънавий ва аҳлоқий камол топиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун мактаб олдида жойлашган очиқ майдонга шахмат майдончаси барпо этилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу Нукус туманида жойлашган 7-сонли умумтаълим мактаби раҳбари Халия Джумашева ва у раҳбарлик қилаётган мактаб жамоаси ҳам партиямизнинг фаол аъзолари ҳисобланади.

- Мазкур ташкил этилган шахмат майдончаси болаларни ақлий ва жисмоний чиниқтирган ҳолда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишга, нафақат ўқувчиларимиз балки ёш ўқитувчиларимизнинг ҳам ушбу спорт турига бўлган иштиёқининг ортишига хизмат қилади - дейди мактаб директорининг ўқув ишлари буйича ўринбосари Н.Кенгесбаев.

Албатта, шахмат ўйнашнинг ўзига хос жозибаси бор бўлиб, бу ўйинга қизиқиб кўрсангиз, кўпчилик академиклар, олимлар, шунингдек, математика, иқтисод ва бошқа фанлардан салоҳиятли бўлган инсонлар болалигидан шахмат ўйнаганлиги маълум бўлади.

Шундай экан, Муҳтарам Президентимиз Учинчи Ренессанснинг янги авлодларини тарбиялаш масаласини олдимизга қўйган экан, партиямизнинг ушбу ташаббуси эзгу мақсадларга элтувчи йўл ҳисобланади.

 

Адилбек АЖИЕВ,

«Адолат» СДП Нукус тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+