МАКТАБДА «ЗИЁКОР» БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ ТУЗИЛДИ

27.05.2024 14:05:03

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий ғояларидан бири бу мактаб ўқитувчиларининг жамиятдаги нуфузини ошириш ва мақомини мустаҳкамлашдан иборатдир. Айни кунда умумий ўрта таълим мактабларида партиянинг электорати сони ҳам тобора кўпайиб бормоқда.
«Адолат» СДП Тошкент вилояти кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова мактабларда ўтказилган сўнгги қўнғироқ муносабати билан Қибрай туманида жойлашган 7-умумтаълим мактабида бўлди. Педагог ва ўқувчиларнинг тантанали сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этди. Мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга илк қадамлари билан қутлаб, келгуси ўқиш ва ишларида муваффақият ёр бўлишини тилади.
Шунингдек, тадбирда Камола Сабденова раҳбарлик қилаётган 7-умумтаълим мактаби қошидаги «Зиёкор» номли бошланғич партия ташкилоти аъзоларининг 12 нафарига партия гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширди.
- Биз «Адолат» СДП ғоя ва мақсадларини қўллаган ҳолда унинг сафида бўлишни истадик, — дейди «Зиёкор» БПТ раиси Севара Юлдашева. — Сафимизни Айзада Бейсенова, Камола Тўйчибоева, Маржон Рисбоева, Дилноза Туляева сингари моҳир устозлар тўлдирганидан хурсандмиз.

«Адолат» СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+