Мактабдаги ўрганишлар: Муаммолар депутат томонидан бартараф этиладиган бўлди

15.11.2022 11:11:36

Партиянинг Данғара туман Кенгаши раиси М.Маматқулова Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Т.Бўрибоев ва партия фаоллари билан умумтаълим мактабларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари юзасидан ўрганиш олиб борди.

Тумандаги 30-умумий ўрта-таълим мактабининг куз-қиш мавсуми учун 71,6 тонна кўмир захираси мавжуд. Лекин, иссиқликни тарқатиш жараёнларида муаммоларга дуч келаётганликлари ва уни бартараф этишда 3 дона насос мосламаси зарурлиги аниқланди. Мазкур муаммонинг бартараф этилиши депутат томонидан назоратга олинди. Шунингдек, мактаб деворларининг айрим қисмлари нураб тушган.  Депутат  таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш маҳсулотларини ўз ҳисобидан етказиб берадиган бўлди.

Ўрганишлар давомида умумтаълим мактаблари атрофида ва мактаб ошхоналарида болалар соғлигига таъсир этувчи маҳсулотлар ва тез тайёр бўлувчи таомлар сотилишини олдини олиш чора-тадбирлари ва уларнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар  билан танишилди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+