Мактабгача таълим ташкилотида байрам шукуҳи

31.08.2022 10:08:58

«Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олима Рафиевалар ташаббуси билан шаҳардаги 54-Мактабгача таълим ташкилотида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда партия Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Жўрабек Жўраев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олима Рафиева, МТТ ходимлари, МТТда тарбияланувчи болажонлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Байрам тадбирида партия Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Жўрабек Жўраев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олима Рафиевалар сўзга чиқиб, барчани Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси билан табриклади. Тадбирда байрам дастурига бағишлаб тайёрланган куй-қўшиқлар, рақс ва саҳна кўринишлари болажонлар томонидан моҳирлик билан ижро этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+