Мактабгача таълим ташкилотида сиёсий ўқув ўтказилди

29.04.2022 15:04:06

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъминлашда “Адолат” СДПнинг Аёллар қаноти фаолларининг ҳам хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

“Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида Қораўзак туманидаги “Ғарезсизлик гузары” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида партия Қораўзак тумани Кенгашининг “Аёллар қаноти” томонидан мамлакатимиз ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш орқали, хотин-қизларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган сиёсий ўқув ташкил этилди.

Сиёсий ўқув давомида хотин-қизларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва уларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини кучайтириш ҳамда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларимизда жамиятимиз аёлларнинг янада фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Партия Қораўзак тумани “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан ўтказилган ушбу учрашувда нафақат аёллар масаласи балки, ёшлар масаласида ҳам бир қанча фикрлар билдирилиб, тадбир ўзаро ишонч ва очиқлик руҳида ўтказилди.

Салтанат ДАУШБАЕВА,

Адолат СДП Қораўзак тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+