Мактабларда сўнгги қўнғироқ янгради

26.05.2021 12:05:09

Куни кеча барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили якунланиши муносабати  “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган тавсиялар асосида, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда бўлиб ўтди.

Хусусан, Шароф Рашидов халқ таълими бўлимига қарашли 11 ҳамда 16-сонли умумтаълим мактабларида ҳам ушбу тадбирлар юқори савияда ташкил этилиб, битирувчиларга оқ йўл тиланди.

Мазкур тадбирда иштирок этган партиянинг Шароф Рашидов туман Кенгаши раиси Воҳид Саитхонов Халқ таълими тизимида катта ислоҳотлар даври бошланганлиги, сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан 5 та муҳим ташаббус асосида ёшларнинг қизиқишлари ва истеъдодини намойиш этиш, жисмоний чиниқтириш, компьютер саводхонлигини ошириш, уларни маънавиятини юксалтириш ва иш билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб, битирувчиларга Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбир сўнгида йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, фан олимпиадалари, кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчилар партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+