Мактаблардаги  спорт анжомлари таъминоти яхшиланди

20.06.2022 11:06:44

Депутат ваколати доирасида фаолият олиб борса, сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этилишига кўмаклашса, одамларнинг ишончи ортиб бораверади. Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари  йил бошидан ҳозиргача 15 та жамоат ва турли йўналишларда иш олиб бораётган идораларда,  32 та маҳалла, 25 та корхона, 36 та  ташкилот ва 35 та таълим муассасаларига  ташриф буюриб, “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси” устувор йўналишлари доирасида “Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани  тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш вазифалари” мавзусида маърифий тадбирлар ўтказишди.

Учрашувларда  давлатимиз раҳбари  томонидан асослаб берилган Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш масалаларига қаратилган 5та устувор йўналишига доир  мақсад ва вазифаларни бажариш ҳақида тушунчалар ҳамда тавсиялар берилди.

“Адолат” СДПнинг  “Фарзандлари  соғлом юрт қудратли бўлур”  лойиҳаси асосида шаҳар Кенгаши ва депутатлик гуруҳи аъзолари жорий йил  апрель май ойларида   Қарши шаҳридаги 30 яқин умумтаълим мактабларидаги аҳволни ўргандик. Мактаблардаги  тўпланиб қолган муаммолар, камчиликлар  дастлаб халқ депутатлари  шаҳар Кенгашидаги тегишли комиссияларда  муҳокама қилинди.  Ўрганишларимиз натижасига кўра ҳал этилиши лозим бўлган камчиликлар юзасидан тегишли маълумотлар тайёрлаб халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг  май   ойида бўлиб ўтган сессиясига масала киритилди. Сессия қарорига асосан шу кеча –кундузда мактаблардаги тўгараклар иши, спорт анжомлари  таъминоти ва бошқа камчиликлар бартараф этиляпти.

Партия фаоллари ва депутатларимиз кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга меҳр- мурувват кўрсатишда ҳам алоҳида намуна кўрсатяптилар. Биргина  май июнь ойларида ўзгалар парваришига муҳтож  102 нафар  кам таъминланган ва боқувчисини  йўқотган оилаларга кийим-кечак, озиқ-овқат  маҳсулотлари улашдилар.

Куни кеча  Навоий  маҳалласида умргузаронлик қилаётган  Бахтиёр Рустамов   уй-жой олиш учун субсидия масаласида муаммо бўлаётганлиги юзасидан  шаҳар Кенгаши депутати Ҳусниддин Бердимуродовга  мурожаат қилди.Ушбу мурожаат маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ҳал этилди.

                                                                       Акмал  Ҳайитов,

                                        “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгаши раиси.

                                                        Уюштирди: Комил Сахатов

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+