Мамлакатимиз тараққиёти учун аҳамиятли бўлди

22.09.2022 16:09:00

Ўзбекистон халқи уч кун давомида ҳаяжонли дақиқаларни бошидан ўтказди. Чунки давлатимиз дунё миқиёсидаги катта бир Саммитга мезбонлик қилди ва бу мезбонликни аъло даражада бажарди.

Президентимиз Саммитга қатнашиш учун келган Хитой давлатининг раҳбарига олий даражадаги "Дўстлик " орденини топширгани бу икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада яқинлаштирадиган ҳамда мамлакатимизни дунёҳамжамиятидаги ўрнини юксалтиришдаги омиллардан бири бўлди.

Хитой давлати билан биргаликда 15 дан ортиқ ҳужжатлар имзолади. Шу билан бирга Россия давлати бизнинг юртбошимизга "Александр Невский" орденини топширгани, Юртбошимизнинг мамлакатлар ўртасидаги хавфсизликка қарши кураш, ўзаро дўстлик ,ҳамжиҳатлик ишларига берилган юқори баҳо деб ҳисоблаймиз.

Айниқса, Александр Лукашенконинг Юртбошимизга қарата айтган бир сўзи жудаям таъсирли бўлди. "Мамлакатингиз сирпаниб кетмаслиги учун ўзингиз муз устида юрибсиз" деганларида, ҳар бир ўзбек фуқароси зиммасига катта масъулият юклади.

Бундай эътирофлар юртбошимизнинг ташқи ва ички сиёсати учун олиб бораётган ишларига берилган ҳаққоний ва одилона юқори баҳодир.

Лукашенконинг юртбошимизга қарата, турли миллатлардан ташкил топган 34 млнлик халқни бошқариб ва тинч осуда замонда ушлаб туришдаги мардона фаолиятига юксак баҳо берганидан ғурурландик.

Юртбошимиз саммитда сўзлаган нутқида Саммитга Ўзбекистон раҳбарлигининг ишлари тўғрисида.Саммит давомида 40 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди ва саммит ўз ишини якунлаб бир неча давлатлар, жумладан, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари катта тааассуротлар билан ўз юртларига қайтиб кетишди.

Ўн тўртта давлат раҳбарлари етакчилари билан биргаликда бир дастурхон атрофида ўтиришиб бир қанча муаммоларни очиқ ойдин муҳокама қилишгани келгусида давлатлар орасида самимий дўстликни мустаҳкамланишида Самарқанд саммити тарихий воқеаликка эга экани билан муносиб ўрин тутгани ўз ифодасини кўрсатди.

Шанхай кенгайтирилган мажлиси ҳалқчил ва ҳаётий фикр ва мулоҳазаларга бой, қизғин тарзда бўлиб ўтгани баробарида, ушбу тарихий воқеалик мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутгани билан аҳамиятли бўлди.

                                                                                Саодат МАШАРИПОВА

                    "Адолат" СДП Боғот туман Кенгаши

"Аёллар қаноти" раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+