Мамлакатимизда хотин-қизлар манфаатлари - доимий эътиборда

25.10.2022 10:10:34

Куни  кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП Касби туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида партиянинг «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида «Аёл соғлом бўлса - жамият соғлом бўлади» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тумандаги 8-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, хотин-қизлар ва ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситаларидан вакиллар қатнашди.

- Давлатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги биринчи қадамлардан бири бу - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида: «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар» - дея эътироф этилиши бўлди,-деди тадбирда ҳуқуқшунос, партия фаоли Норсафар Норматов. - Дарҳақиқат, бу билан юртимизда аёллар жамиятнинг энг фаол аъзоси сифатида барча соҳаларда кенг қамровли иштирок этиши ҳуқуқий кафолатланди.
-Сўнгги йилларда мамлакатимизда демократик ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда аёлларнинг ҳар томонлама фаол иштирокини инобатга олган ҳолда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини янада ошириш, уларни халқ хўжалигининг турли соҳа ва тармоқларида ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит ва имконият яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда,- деди халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Аббос Хасанов.- Депутатлик гуруҳимиз аъзолари хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса маҳаллаларда «аёллар дафтарида» турган опа-сингилларимизни ижтимоий ҳимоя қилиш учун барча чора тадбирларни кўряпмиз. Биргина шу сентябрь-октябрь ойларида хотин-қизлар манфаатларидан келиб чиққан холда қарийб 70 нафарга яқин аёлларни турли мавсумий ишларга ҳамда касаначиликка йўналтирдик. Шунингдек, партиямизнинг «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси асосида Денов, Қамаши, Фазли МФЙ лардаги 20 нафар тадбиркор аёлларимизни тижорат банкларидан кредит олишларига кўмаклашилди. Айни пайтда ушбу молиявий маблағни қўлга киритган аёлларимиз тикувчилик, иссиқхона ва бошқа турдаги хизмат шаҳобчаларини очиб, 2-3 нафар ишсиз хотин-қизларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этдилар.

Тадбирда тумандаги барча маҳалларда умргузаронлик қилаётган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун рўйхатни шакллантириш лозимлиги уқтирилди. Савол-жавоб асосида ташкил этилган тадбирда ёшлар ва хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бобур Юсупов,

«Адолат» СДП Касби тумани Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+