Мамлакатимизда салоҳиятли янги авлодни камол топтириш – устувор вазифа

28.05.2021 10:05:11

Бугунги кунда барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшларни камол топтириш муҳим вазифадир. Сабаби улар жамият учун “янги қон” вазифасини ўтайди. Замонавий иш юритиш услубларини жорий қилиш, янгидан-янги ташаббус ва ғояларни илгари суришда ана шу қатламнинг фикр ва ғоялари, саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади.

Шу боис бугун юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакат келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” академик лицейида ташкил қилинган тадбир ҳам шу мақсадга қаратилди.

“Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда партиянинг роли” мавзусида бўлиб ўтган мазкур тадбирда партиянинг вилоят, шаҳар Кенгашлари ҳодимлари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, “Сайилжойи” академик лицейининг ўқитувчи ва талабалари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирга сўзга чиққанлар  томонидан мамлакатда ёшларнинг эркин фикрлаш ҳуқуқи кафолатланган бўлиб, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин равишда ифодалаш, ўз орзу-интилишлари ҳамда ҳаракатларини рўёбга чиқариш учун барча имкониятлар яратиб берилганлиги тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Сиёсий партиялар ҳам мамлакатни мафкуралар ва фикрларнинг
ҳилма-ҳиллиги асосида ривожлантириш ҳамда демократияни таъминлашда фавқулодда муҳим роль ўйнайдиган жамоат бирлашмасидир. Шу маънода, ҳар бир партия ўзига бўлган ишончни, куч-қувватни ёшлардан олади.

Шу билан биргаликда тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ўз электорати, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар ва нуронийлар билан ишлаш, уларнинг ҳаётий муҳим манфаатларини таъминлаш борасида олиб бораётган ишлар самарадорлиги ортиб бораётгани таъкидланди.

Тадбир сўнгида партия фоалларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилиб, партияга янги аъзолар қубул қилинди.

 

Пўлат ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+