Маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлиги янада оширилади

31.03.2021 20:03:25

Муҳтарам Президентимизнинг ҳар бир соҳани назардан четда қолдирмаган ҳолда олиб бораётган сиёсатлари натижасида халқимизни дунёқараши, тафаккури ўзгариб бормоқда. Бугунги кунга қадар мамлакатимизда ҳар бир соҳада шиддат билан ўзгаришлар бўлаётганига қарамай маьнавий-маърифий ислоҳотларнинг самарадорлигига тўсиқ бўлаётган бир қатор тизимли муаммолар сақланиб келмоқда.

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 26 март куни “Маьнавий-маьрифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори маърифат тарқатувчи зиёлилар ва маънавият фидоийлари учун жуда ҳам қувонарли бўлди, десам муболаға бўлмайди. Мазкур қарор нафақат маънавият ва маърифат марказларда иш юритаётган маъсул ходимлар, балки Ўзбекстон “Адолат” СДП аъзолари, фаоллари ва ходимлари томонидан жуда катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Негаки, қарор айни ушбу соҳада фаолият олиб бораётган вакилларнигина эмас, балки келажак авлод тақдири учун ҳам дахлдордир, Қарийиб 30 йил давомида босиб ўтилган йўлларда бу қадар ушбу соҳага эътибор қаратилганлиги ёки маънавий-маърифий ишлар соҳасини ривожлантиришга улкан маблағлар ажратилганлигига ҳеч ким гувоҳ бўлган эмас.

Бундан кўриниб турибдики, Президентимиз бугунги кунда дунёда бўлаётган глобаллашув жараёнларида энг яхши сармоя бу маънавиятга йўналтирилган сармоя эканлигини бутун дунёга яна бир бор эслатиб қўйди.

Маънавият соҳасига қаратилаётган бу каби  эътиборлардан шуни англаш мумкинки, маънавиятсиз ва маърифатсиз ҳеч бир давлат юксала олмайди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада олиб борилаётган барча эзгу интилишлар, кенг қамровли ислоҳотлар – муқаррар суратда ўтмишни келажак билан боғловчи тарихий ходиса бўлиб қолади. Маънавий-маърифий, ғоявий-тарбиявий ишларимизнинг пировард мақсадини баркамол авлод, юксак фазилатли инсон шахси билан боғлар эканмиз, сўзсиз ўтмиш миллий-маънавий меросимизни, бой маънавий қадриятларимиз, тарбиявий фаолиятимизнинг замин – пойдевори деб биламиз. Шундай экан, ана шу бой мерос сари кенг йўл очиш, ёшларимизнинг ана шу бойликдан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш, ундан оқилона фойдаланиш ва ижодий ривожлантириш қобилиятларини тарбиялаш бизнинг асосий вазифамиз бўлиши лозим.

 

Умида БЎРАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фориш туман Кенгаши раиси,

Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги  Ёшлар парламенти аъзоси,

Халқ депутатлари Фориш туман кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+