Мансабдор шахс эшитуви: Фаолияти танқидий таҳлил этилди

16.09.2022 12:09:35

«Адолат» СДП Олтиариқ туман Кенгашида «Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови» лойиҳаси доирасида «Мансабдор шахс эшитуви» ўтказилди. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Иқболжон Усмоновнинг 2022 йилнинг шу кунига қадар амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Унда партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Эгамов иштирок этди ва олиб борди.

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 6 нафар бошқарув ходимлари ва 17 нафар ветеринария участкаси ходимлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бунда ташқари туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида 10 нафар ходимлар ҳамда вилоят «Чорванасл» маркази 2 нафар етакчи мутахассиси, 5 нафар техник осеменаторлар ишлайди. Ҳайвонлар касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бактериологик, сералогик, капролигик текшириш учун намуналар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказига олиб келинади.

фар3_10

Балиқчиликни ривожлантириш мақсадида тумандаги фаолият кўрсатиб келаётган «Мирзарасул боғи» кўп тармоқлик фермер хўжалигида балиқлар учун озуқа ем ишлаб чиқариш мини цехи ишга туширилиб, ҳозирда фаолият кўрсатиб келмоқда. Қуёнчилик тармоғини ривожлантириш учун туманда «Бек Қуён кластер» МЧЖ ташкил этилган.

«Адолат»СДП депутатлик гуруҳи депутатлари – Ў.Отабоев, Р.Мирзажонов, А.Набиев ҳисобот юзасидан саволларига жавоб олиб, фаолият давомида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан таклифлар билдирди. Ташкилот фаолияти юзасидан берилган маълумотлар туман Кенгашининг доимий комиссиясида жорий йилнинг 20 сентябригача муҳокама қилиниб, сессияга киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

   “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+