Мансабдор шахс эшитувидан сўнг бир қатор муаммолар ечим топадиган бўлди

23.08.2022 15:08:41

Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Кенгашлар уйи» мажлислар залида «Адолат» социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги «Адолат» СДП нинг депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида» ги Қонунига асосан «Мансабдор шахс эшитуви» йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, шаҳар ва туман Кенгаши раислари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлинмаси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги доимий комиссиялар ва бошқа сиёсий партиялардан Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайланган депутатлар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

хоразм2_7

Йиғилишни «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Тоҳиржон Палванов кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчилик фикри асосида ижтимоий баҳолаш, ҳокимият ва аҳоли ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг самарали тизимини яратиш маъмурий соҳа фаолияти сифатини яхшилаш, Халқ ҳокимиятчилигини қонун билан белгиланган шаклларини амалиётда етарли даражада самарали амалга ошириш, аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва соҳаларда аҳолини, фуқаролик жамияти институтларини ҳамда жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш каби устувор масалаларни муҳокама этиш мансабдор шахслар ҳисоботини эшитуви натижасида депутатлик гуруҳи томонидан амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

хоразм3_10

Кун тартибидаги «Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан 2022 йил 6 ойи давомида давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғлом ва баланслаштирилган озиқ-овқатлар билан таъминлашда олиб борилган ишлар, мактабгача таълим ташкилотларида тиббий хизмат ҳолати, вилоят миқёсида мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш даражаси» тўғрисида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ирода Яқубованинг ҳисобот маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарорига асосан, 2022 йил 1 январдан жами 357 та давлат мактабгача таълим ташкилотларидан 85 таси, жумладан, Урганч шаҳрида 14 та, Боғот туманида 8 та, Гурлан туманида 5 та, Қўшкўпир туманида 4 та, Урганч туманида 4 та, Ҳазаросп туманида 3та, Хонқа туманида 23 та, Шовот туманида 6 та, Янгиариқ туманида 13 та аутсорсинг усулида овқатлантириш тизимига ўтказилган.

Йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан МТТ лар фаолиятида учраётган бир қатор муаммолар илгари сурилди. Жумладан, хусусий боғча очишда ортиқча оворагарчиликларга йўл қўйилаётгани, айрим фаолияти қониқарсиз боғчалар ва шу каби бошқа бир қатор муаммолар ўртага ташланди ва муҳокама этилди.

Шундан сўнг сўз навбати Вилоятда чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси, ноқонуний дарахтлар кесилишига оид амалга оширилган ишлар, вилоятимиздаги қушхоналарнинг (ҳайвонларни сўйишга мўлжалланган бино» атроф - муҳитга етказиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳамда вилоятдаги бозорлар ҳудудида ўрнатилган урналар(ахлат яшиклар) ҳолати тўғрисида вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Атабек Қиличевнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидлаганидек, Вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан 7 та туманда жойлашган 268 та маҳалланинг барчаси тўлиқ яъни 100 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинган. Корхона томонидан 826 минг нафар аҳолига 130 та техника ёрдамида хизматлар кўрсатилмоқда.

хоразм4_4

Шундан сўнг депутатлар маърузачига бир қатор саволлар билан мурожаат этишди. Хусусан, ўрганишлар натижасида бир қатор жойларда чиқинди ташайдиган урналарнинг ўрнатилмагани боис, атроф-муҳитни ифлосланишига сабаб бўлиб, бир қатор муаммолар содир бўлаётгани тўғрисида эътирозлар билдирилди. Жумладан, Урганч шаҳридаги «Навбаҳор», Янгиариқ туман «Оқ мактаб», “«Ших боғи» маҳалларда урналар ўрнатилмагани, Урганч туманидаги «Чўлобод» маҳалласи чиқиндини қайта ишлаш корхонасига яқин жойда жойлашгани боис чиқиндини ёқиш пайтида чиқаётган тутунва ҳид фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётгани ва бошқа муаммолар ўртага ташалди.

Шунингдек, Тупроққалъа туман «Саримой» ҳамда «Нукус маскани» маҳалла ҳудудида жойлашган «Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш» АЖ нинг чиқинди ташлаш полигонини бошқа жойга кўчириш масаласи муҳокама этилди.

Шундан сўнг, “Вилоятимиз аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси, аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлиги ва ундириш юзасидан амалга оширилган ишлар, келгусида амалга оширилиши ва кўзда тутилган режалар, замонавий (масофадан бошқариладиган) сув ҳисоблагичларни жорий қилиш» тўғрисида «Хоразм сув таъминот» МЧЖ бош директори Атабек Қодировнинг ҳисоботи эшитилди.

хоразм5

Ўрганишлар натижасида, талаб доирасида хизмат кўрсатаётган асфальт йўлларни бузиб ичимлик суви қувурлари ўтказилган аммо сув муаммоси бартараф этилмаётгани тўғрисидаги кўплаб мурожаатларга мутасаддилар эътибори қаратилди. Бу каби ҳолатлар Хива шаҳар, Янгиариқ, Янгибозор, Шовот туманларида кўплаб кузатилгани баён этилди.

Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган йиғилишда баён этилган муаммоларни ечимини топишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масаласи кўзда тутилди.

Баҳодир Бобожанов, вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси:

Йиғилишда ўрганиш натижаларига асосланган бир қатор муаммоларга тегишли ташкилот раҳбарларининг эътибори қаратилди ва қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Муаммоларни бартараф этиш мутасаддилар томонидан режалаштирилди ва ижроси депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди. Умид қиламизки, муаммолар ижобий ечим топиб, фуқароларимизнинг яшаш шароитини янада яхшилашга эришилади.

Йиғилиш сўнгида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди ва амалиётга йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

 

                                                                               Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                            “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+