Мақсад – миллатлар аро тотувликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодиётни ривожлантириш

16.07.2021 18:07:00

Маълумки,  муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 15-16 июль кунлари “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг учрашувида  икки мамлакат етакчилари афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлигини яна бир бор таъкидлаб, инклюзив афғонлараро музокаралар тез фурсатда қайта тикланишининг тарафдори эканликларини қайд этдилар. Мамлакатимизда барча имкониятлар тинчлик ва осойишталикка қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини мустаҳкамлаш баробарида Афғонистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган инфратузилмавий лойиҳаларни янада илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан ҳам  тор доирада музокара ўтказди.

Унда  асосий эътибор икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни, айниқса инвестициялар ва йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш йўналишида мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон кенгайтирилган таркибдаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва транзит соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Учрашув давомида Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, муштарак маънавий меросимизни биргаликда ўрганиш, илм-фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилгани, мамлакатимизда соҳалардаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга замин яратди.

Бир сўз билан айтганда, минтақавий учрашувларда илгари сурилган ғоя ва ислоҳотлар мамлакатлар билан дўстона муносабатни мустаҳкамлаш билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий-маданий ва бошқа соҳаларни  ривожлантиришда  муносиб  ўрин касб этади.

 

                                                                                                                  Тохир ПАЛВАНОВ,

                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+