Мақсад – муҳим сиёсий жараённи юксак савияда ўтказиш

19.10.2021 10:10:41

Президентликка “Адолат” СДПдан номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг Сирдарё вилоятдаги ишончли вакили Қудратов Иномжон Сатторқуловичнинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Янгиер шаҳридаги педагогика коллежида бўлиб ўтди. Ишончли вакил билан биргаликда учрашувда вилоят кенгаши раиси Ж. Комилов қатнашди.

  Дастлаб ишончли вакил Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли ва номзоднинг сайловолди дастури ҳақида сайловчиларга батафсил маълумот берди.

Тадбир сўнгида сайловчиларнинг сайловда шахсан иштирок этишлари кераклиги, овоз бериш ҳар кимнинг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланиши, мақсад эса муҳим сиёсий жараённи юқори кайфият ва юксак савияда ўтказиш эканлиги таъкидланди.

“Адолат” СДП Сирдарё вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+