Мақсад - ёш авлодни ёд ғоялар қуршовидан асраш

06.05.2021 13:05:52

Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, экстремизм ва терроризмга қарши курашувчанликни янада кучайтириш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириб бориш бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўнғирот тумани Кенгаши тизимли ишларни йўлга қўйган.

Яқинда, Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгашидаги депутатимиз Г.Ешмуратова Қўнғирот тумандаги 35-сонли умумтаълим мактабининг 10- ва 11-синф ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдони” мавзусида билимлар беллашувини ўтказди.

Беллашув шартларига кўра, ўқувчи ёшлар сиёсий-ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказишди ва ғолиб бўлганлар партия туман Кенгаши томонидан таёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Мавлюда ЕМБЕРГЕНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қўнғирот тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+