Мақсадимиз - қонун устуворлиги

05.10.2022 10:10:45

Қонун устуворлиги ва адолатли жамият қуриш «Адолат» СДПнинг бош мақсади. Партиянинг сайловолди дастурида ҳам бу асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шу боис жойларда айни шу мақсадга қаратилган тадбирлар ташкил этилаётгани бежиз эмас.

Пахтаобод туманида «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан «Адолатли жамиятни бирга курамиз!» шиори остида ўтказилган оммавий тарғибот митингида юқоридагилар ўз ифодасини топди. Унда «адолатчилар» билан бирга МФЙ фаоллари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари, ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда партиянинг туман кенгаши раиси Иқболой Атахонова сўз олиб, иштирокчиларга Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонун ва жамият, адолатлилик, ҳуқуқ ва бурч ҳамда қонунларимизга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида тушунча берди. Ҳуқуқшуносларнинг қабул қилинаётган янги қонунларнинг мазмун моҳиятига бағишланган маърузалари тингланди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида «Куч-адолат ва қонун устуворлигида» мавзусида викторина ўйинлари ташкил этилди. Энг фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+