Мақсадимиз ёшларни қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш

17.11.2021 08:11:25

«Адолат» СДП ташаббуси билан ўтказилаётган «Конституция билимдони» кўрик-танловининг Нукус шаҳар босқичи Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми мажлислар залида ўтказилди. Кўрик-танловда Нукус шаҳридаги барча таълим муассасаларидаги ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Танлов низом асосида уч босқичда ўтказилди. Иштирокчи ўқувчилар шартлар асосида ўз чиқишларини намойиш этди. Унда ўқувчилар партия тўғрисидаги, таълим, конституцияга оид билимларини ҳамда ижодий қобилиятларини намойиш этдилар. Кўрик-танловда иштирокчи ўқувчилар чиқишларини ҳакамлар ҳайъати очиқ овоз бериш йўли билан баҳоладилар.

Ушбу танловнинг умумий натижасига кўра, Юридик техникумининг 2-босқич ўқувчиси Одилов Фарход ғолиб деб топилди ва танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбир якунида иштирокчилар партиянинг эсдалик  совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

Расул ҚУДИЯРОВ,

«Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+