“Мард ўғлон”нинг дадаси шарафланди

25.08.2022 14:08:36

Андижонлик  “Ёш адолатчилар” орасида иқтидорли йигит-қизлар сафи кенгайиб бормоқда. Амалдаги йилда “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирланган Исломбек Бектошев улардан бири. Унинг эришган ютуқларида устозлари билан бирга ота-онасининг муносиб хиссаси бор.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши томонидан эътироф ифодаси сифатида Исломбекнинг дадаси Бахтиёржон Бектошев билан партия фаолларининг учрашуви ташкил этилди. Фарзандининг иқтидори, фаоллиги ва ташаббускорлиги хақида гап борганда отанинг кўзлари қувонч ёшларига тўлди.

андижон3_1

Бахтиёржон Бектошев:

-Фарзандининг камолини кўриш ҳар бир ота-онанинг орзуси. Бугун биз жуда бахтиёрмиз. Ўғлимнинг ҳаракатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. Бу унинг учун албатта, масъулият. Бунга жавобан энди  янада фаол бўлиши лозим. Исломбекни қўллаб-қувватлаб турган “Адолат” СДП фаолларидан ҳам миннатдормиз.

Вилоят партия Кенгаши томонидан ҳурмат рамзи сифатида отахонга эсдалик совғалари топширилди.

 

 “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+