“Марғилон саховати”нинг донорлик хайрияси

02.06.2021 19:06:28

1 – июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоят қон қуйиш марказида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” хайрия донорлик акцияси  ўтказилди.  Ушбу акцияда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан партиянинг вилоят ходимлари, туман, шаҳар Кенгаши раислари ҳамда маҳалий депутатлари ўзларининг беғараз донорлик амалиётлари билан қон топширдилар.

Мазкур акцияга кўнгилли бўлиб ташриф буюрган “Марғилон саховати” номли хайрия жамоат фонди ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Маълумки, хайрия жамоат фондининг фаолияти барча қатлам вакиллари учун ўзининг турли кўмак ва самимий ёрдамини аямай кўрсатиб келмоқда. Ушбу акциядаги фаоллиги ва беғараз қилган донорлик саховатлари ҳам таҳсинга лойиқ.

Бемор болажонлар ва уларнинг яқинлари учун ушбу хайрия акцияси жуда катта қувончли ва чинакам саховатли иш бўлди, десак ҳеч муболаға бўлмайди. Сабаби, ушбу донорлик орқали кўплаб болажонлар шифо топиб, яна ҳаётга умид билан қарай бошлаши шубҳасиз, албатта.

“Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+