«Маърифатли оила-жамият таянчи»

27.06.2024 16:06:20

Жамиятнинг асосий ижтимоий вазифаларидан бири бўлган соғлом авлодни тарбиялаш оиланинг фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Жисмонан соғлом, маънан кучли ва ақлан етук соғлом авлодни яратиш оиланинг энг асосий ижтимоий вазифаларидан биридир. Шунинг учун бизнинг мустақил давлатимизда оиланинг мустаҳкам бўлишига, унинг тарбиявий имкониятини оширишга катта аҳамият берилмоқда. Зеро оила ҳаётнинг абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга келажак насллар муносиб инсонлар бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган муҳим ҳаётий қадриятдир.

Ана шу қадриятларни бардавом бўлиши, уни ёш авлод қалбида сингдириб бориш мақсадида Бухоро шаҳар ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан «Варахша» маҳалла фуқаролар йиғинида «Маърифатли оила-жамият таянчи» шиори остида «Маҳаллада дув-дув гап» лойиҳаси асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, шаҳар маданият, ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро гарнизони ва Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси, маҳалла фаоллари нуроний ҳамда ёшлар иштирок этди.

-Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, оилалари мустаҳкам бўлган давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради. Шунинг учун бугунги кунимиз ва эртанги истиқболимиз учун энг муҳим ва долзарб масала – оилага эътиборни кучайтириш, уни ижтимоий ҳимоялаш, эъзозлаш ва қўллаб-қувватлаш вазифаси турибди- деди «Варахша» МФЙ раиси Гулнора Кенжаева.

Тадбир давомида шаҳар маданият бўлимининг «Ширу Шакар» фольклор-этнографик жамоасининг чиқишлари тадбирга ўзгача кайфият улашди.

Тадбир якунида «Энг фаол маънавият тарғиботчиси», «Энг фаол китобхон оила», «Маърифатли оила», «Маърифатли аёл» номинациялари, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида

таълим, фан, ижод, санъат, спорт, тадбиркорлик йўналишларида ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиб юқори натижаларга эришган ёшларнинг ота-оналарига ташаккурнома билдирилиб, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

-Абдурауф Аҳмедов, «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати:

- «Ўзбекистонда оиланинг мавқейи ниҳоятда юқори. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва тараққиёт сиёсатининг мақсади юртимизда истиқомат қилувчи барча инсонлар учун муносиб ҳаёт шароитини яратиб бериш, ривожланаётган демократик мамлакатлардаги кафолатланадиган турмуш даражаси ва эркинликларини таъминлаш, ахлоқий жиҳатдан мустаҳкам оила бўлган адолатли жамиятни шакллантиришдир»

Шунингдек, Бухоро гарнизони ва Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасининг кўргазмалари ҳамда маҳалла ёшлари учун шахмат-шашка ўйинлари болажонлар учун кучли мотивация берди.

Моҳигул Раҳимқулова
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+