Маърифатнинг юксак марралари

07.04.2022 12:04:28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 5 апрель куни ўтказилган видеоселектордаги маърузаларини бир иштирокчи сифатида диққат билан эшитдим. Ва қалбимда бу маърузадан кейин пайдо бўлган ўй ва мулоҳазаларни ўртоқлашишини ният қилдим.

Муҳтарам Президентимиз маърузаларининг бошида ушбу йиғилиш йиғилиш эмас, ёш авлоднинг соғлиғи ва таълим-тарбияси борасидаги бир суҳбат, мулоқот эканини таъкидлаб ўтди. Давлатимиз раҳбари келажак авлод таълим тарбияси борасида қаттиқ қайғуриб, соғлом ва билимдон, ўзига ишонган, мустақил фикрлай оладиган, ҳар соҳада ўз кучига эга бўлган авлодни етиштириб боришимиз кераклиги борасида қимматли фикрларини баён этдилар.

Хўш, Президентимиз бу муҳим ва долзарб масала юзасидан бунча куюниб, бор эътиборларини бериб гапирмоқда, бутун мамлакатимиз диққат-эътиборини шу масалага қаратмоқдалар?

Чунки, бу масала давлат ва халқ тақдирига алоқадор, унинг келажаги ва бахт-саодати билан бевосита дахлдор масаладир. Зеро, соғлом ва ҳар жабҳада ўз дунёқараши, билими билан ажралиб турадиган ёшларни тарбияламай туриб, мамлакатнинг ривожланишнинг юқори нуқтаси томон бориши қийин масаладир.

Шунингдек, Президент Ш.Мирзиёев инсон қадрига эътибор мамлакатимизда қанчалар юксалаётганини ҳам айтиб ўтдилар. Видеоселектор давомида халқ таълими соҳасидаги кўплаб ютуқ ва муаммолар айтиб ўтилди. Жумладан, халқ таълими соҳаси ходимларининг ёш авлодга билим беришдаги камчиликлари, уларнинг билим даражаси,  директор, ХТБ бошлиқларининг эътиборларини нималарга қаратиб ишлашлари лозимлиги, мактабга келган болаларнинг тақдири,  соҳани ислоҳ қилишда нималарга аҳамият бериш кераклиги, қолоқ ўқитувчиларнинг билимларини ошириб боришга берилаётган эътибор ҳам муҳокама марказида бўлди. халқимизнинг келажаги, фарзандларимиз ва уларнинг таълим-тарбиясига эътибор давлат эътиборидаги масала эканлиги ҳам айтилди.

Мен ишонаманки, халқ таълими соҳаси ходимлари Президентимизнинг ушбу маърузаларидан ўзларига керакли хулосаларни чиқариб оладилар ва келажакда бутун мамлакатимиз бўйлаб халқ таълими соҳасини юксалтириш бўйича кенг қамровли ишлар бошлаб юборилади. Бу умидбахш ишларнинг муждаси барчамизга қутлуғ бўлсин.

Азамат ТАВБОЕВ,

Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+