Масъулият ва матонат эгалари

05.06.2024 11:06:30

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашда «Адолат» СДПнинг «Аёллар қаноти» фаолларининг ҳам хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз.
«Адолат» СДПнинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида Тўрткўл тумани 47-сонли оилавий поликлиникасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ўрингул Аллабергенова томонидан мамлакатимиз ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш орқали хотин-қизларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган сиёсий ўқув ташкил этилди.
Депутат йиғилганларга «Адолат» СДПнинг ўз сайлов дастурида тиббиёт ходимларига ва бу соҳага бўлган эътиборини алоҳида таъкидлаган ҳолда, барчани масъулият ва матонат билан хизмат қилишга чорлади.
Сиёсий ўқув давомида хотин-қизларнинг касбий кўникмаларни ошириш, юртбошимиз томонидан тиббиёт соҳасидаги кенг қамровли ислоҳотларда ва аҳоли саломатлиги йўлида барча ходимларнинг янада фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+