Маъсум кўзларингда қуёш порлайди

07.06.2021 17:06:53

Инсонларга меҳр-оқибат улашиш, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳар биримизнинг  шараф билан адо этмоғимиз лозим бўлган вазифамиздир.

Халқ депутатлари Фарғона ҳамда Қўштепа туманлари депутатлари, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолари – Файзулло Мирзаев,  Абдуваҳоб  Таваккалов  ҳам   яхши ният ила болажонларга қувонч улашишга бел боғладилар.  Улар биргаликда Фарғона шаҳридаги "Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида бўлиб, эртамиз эгалари ҳолидан хабар олишди ҳамда совғалар улашди.

Бола кулса – олам кулади, – деб бежизга айтишмаган, – дейди Ф.Мирзаев. –  Уларнинг табассуми, маъсум кўзларидаги қувонч  кўзларимни ёшлатди.  Бири келиб бағримга отилди.  Бири қўлимни сиқиб,  шеър айтиб бермоқчи бўлди.  Бир неча дақиқа ичида барчаси кўнглимдан жой олди.  Уларни яхши кўриб қолдим.   Бу ерга, Худо хоҳласа, тез-тез келиб тураман.

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+