Матбуот котибимизни ютуқ билан қутлаймиз

21.07.2022 17:07:03

Соҳа ривожида, соҳа фаолиятини кенг жамоатчиликка  тезкор ва холисона етказиб бериш энг муҳим ва масъулиятли вазифа саналади. Бунда эса албатта матбуот ходимининг  касбий маҳорати, тажрибаси ва  фаоллиги талаб этилади.

“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева ана шундай фидойи, ўз касбининг устаси, жонкуяр ходимлардан саналади.

З.Абдуллаева  27-июнь- Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан  партиянинг вилоят Кенгаши томонидан тақдирланган  эди.

замира2_1

Бугун   матбуот котибимизнинг партия тизимидаги кўп йиллик фаолияти давомида фидокорона меҳнати, азми шижоати билан партия фаолиятини кенг жамоатчиликка етказишдаги  фидокорона меҳнатлари эътироф этилиб,   “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

замира3

Матбуот котибимизни ютуқ билан қутлаймиз ва  келгусида бундан-да юксак ютуқларни забт этишига ишонамиз ва омадлар тилаймиз!

                                                                                                  Гулора Исмоилова

      “Адолат”  СДП Хоразм виоят Кенгаши  бош мутахассиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+