Мавжуд муаммолари ўзнинг ижобий ечимини топмоқда

12.10.2022 15:10:35

«Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалари халқ манфаати ва фаровон турмушига қаратилганлиги билан аҳамиятли. Ўз ўрнида нафақат партия фаоллари балки, депутатлик корпуслари ҳам адолатли жамият қуриш тарафдори сифатида, инсон меҳнатини қадрлаган ҳолда, дастуримизда белгиланган вазифаларни сидқидилдан амалга оширишда масъулият билан ёндашиб келмоқда.

Ана шундай халққа кўмаклашиш йўлида астойдил енг шимарган «Адолат» СДПдан сайланган Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Султамурат Уразбаев ўз сайлов ҳудудида жойлашган «Ата макан» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, 28-сонли мактаб ва 53-сонли мактабгача таълим ташкилотларнинг қишки мавсумга тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди. Учрашув давомида депутат таълим муассасаларнинг қозонхоналарни кўздан кечириб, масъулларга тегишли тавсиялар билдирди.

Бундан аввал ушбу маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган «Даўыт ата» кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар депутатга ўз кўчасини асфальт қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди. Ушбу мурожаатлар юзасидан депутат тегишли соҳа вакиллари ва масъулларни жалб қилинган ҳолда, ўз сайловчиларнинг мурожаатлари ижобий ечим топишига эришди. Бугунги кунда ушбу кўчаларни асфальтлаш ишлари бошланган бўлиб, бу ерда «Қаратаў» йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси иш олиб бормоқда. Ҳозирда маҳалла ҳудудида умумий узунлиги 1км 624 метр (ЩПС) қум-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилиб, ушбу ишларининг жойда сифатли бажарилишини депутат ўз назоратига олган.

Бугунги ўтказилган мулоқотлар чоғида аҳоли қийнаб келаётган бирқанча ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд муаммолари ўзнинг ижобий ечимини топиб, натижали иш фаолиятидан мамнун бўлган сайловчилар амалга оширилган ишлардан миннатдор.

Расул Қудияров,

«Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+