Мажбуриятини унутган ота МИБ ходимига қўл кўтарди

10.09.2021 12:09:54

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилояти Қамаши туманида ўқитувчи эркак МИБ ходимини темир билан урган видеоси тарқалди. Аниқланишича, Қамаши тумани “Ёртепа” МФЙда яшовчи фуқаро Элдор Садинов 2018 йил 8 августда 1900000 сўм алимент қарздорлигини ундириш бўйича суд қарори чиқарилган бўлиб, даъвогар Рахмонова Зилола фойдасига ундириш мақсадида борган МИБ ходимлари билан жанжал юзага келади. Оқибатда ўз оталик мажбурият ва вазифаларини унутиб, хаттоки фарзандининг моддий таъминотини қонуний талаб қилиб борган МИБ ходимларига нисбатан оғир тан жароҳат етказди.
Дарҳақиқат, Бош қомусимизнинг 64-моддасида “Ота-оналар фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” деб белгиланган. Аммо ҳаётда ҳамма ота-оналар ҳам бу конституциявий бурчини ҳис қилавермайди. Худди шундай, Жиноят кодексининг 122-моддасига асосан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб
2 ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, жиноий жавобгарликни келтириб чиқараши белгилаб қўйилган.
Инсон қалби қуриган дарахт шохидан ҳам бағритош, шафқатсиз бўлишга қачон улгурди?

Дилрабо ЧОРИЕВА,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+