“Меҳнат фахрийси” мукофоти муборак

25.05.2022 14:05:11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз тараққиёти учун фидойилик асосида фаолият олиб борган ва олиб бораётган бир қатор нуроний отахон-у онахонларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Улар ичида Олий Мажлис Сенатининг фан, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмита раиси ўринбосари, сенатор, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Тошмуҳаммедова Дилором Гафуржановна ҳам борлиги алоҳида диққатга сазовор.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Тошмуҳаммедова Дилором Гафуржановнани ушбу фахрли мукофот билан самимий муборакбод этади. Келгуси ишларида янада муваффақиятлар тилайди.

 

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+