Меҳнат муносабатларида қандай ўзгаришлар?

29.11.2022 09:11:18

Айни кунларда жамоатчилик орасида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Хўш, меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солувчи мазкур кодексга қандай ўзгартиришлар киритилди? Иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда қандай янгиликлар? Шу каби саволлар бугун кўпчиликни қизиқтираётгани сир эмас.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова Жалақудуқ туманидаги корхона ва ташкилотларда ходимлар билан ишловчи нозирлар билан ўтказган давра суҳбатида юқоридагиларга эътибор қаратилди. Дастлаб меҳнат муносабатларини тартибга солишда миллий ва хорижий тажриба хусусида сўз юритилди. Ўзбекистонда бошқа соҳалардаги ўзгаришлар каби Меҳнат кодексини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилганлиги таъкидланди.

Олтиной Мамирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

-Ҳаётимизга бир қатор замонавий хизматлар ва шунга мос равишда янги иш ўринлари кириб келди. Меҳнат бозоридаги ўзгаришлар ўз ўзидан иш берувчи ва ишловчи муносабатларини тартибга солишни ҳам талаб этяпти. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилаётган ўзгартиришлар, меҳнат ва хусусий ҳуқуқнинг бошқа соҳаларини такомиллаштириш, тегишли қонун нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётгани бунга жавобдир. Буни ҳар бир раҳбар ва ходим ўрганиб бориши мақсадга мувофиқ.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида аҳоли, айниқса, ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларни ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар белгиланган. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ва уларнинг аниқ мезонлари ўрин олган. Бу каби ўзгартиришлар ҳар қандай турдаги жамоага тегишли. Шу сабаб уни ўрганиш орқали меҳнат муносабатларида қонун бузилишларнинг олди олинади.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+