Меҳнат ярмаркасида 15 нафар фуқаро ишга жойлашди

09.07.2021 11:07:48

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши ҳамда Навоий шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди.

“Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида ўтказилган ярмаркада партиянинг вилоят ҳамда Навоий шаҳар “Адолат қабулхона”ларига ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш билан таъминлашда ёрдам сўраб мурожаат этган  300 га яқин фуқаролар иштирок этди.  

Қувонарлиси ярмаркада “Адолат қабулхона”ларига иш сўраб мурожаат этган 37 нафар иштирокчидан 15 нафари ўзлари муносиб деб билган иш ўринлари  эга бўлишди. Улар билан шу ернинг ўзида меҳнат шартномалари расмийлаштирилди.

Мурожаатчиларнинг қолган 22 нафари Навоий шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно-марказига ишсизларни касбга қайта тайёрлаш бўйича йўлланмалар берилди.

Унда қурилиш, маиший хизмат, техник-муҳандислик каби соҳалар бўйича 24 та касбга ўргатиш йўлга қўйилган. Бунинг учун зарур станоклар, мебель, муляж ва бошқа замонавий амалиёт воситалари келтириб ўрнатилган.

Бошқа мамлакатда ишлаш истагини билдирган фуқароларга бу борадаги кўникма ва хорижий тиллар ўргатилади.

Марказда инглиз, турк, япон, хитой, корейс ва рус тиллари ўқитиш бўйича қисқа муддатли курслар фаолияти йўлга қўйилганлигидан мурожаатчилар мамнун бўлишди. 

Меҳнат ярмаркаси якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши ҳамда Навоий шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида ҳамкорликни мунтазам йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

“Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасидаги меҳнат ярмаркалари вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+