Меҳнаткаш хотин-қизлар – партия эътиборида

15.09.2021 10:09:06

“Адолат” социал-демократик партиясининг асосий электорати қаторига юқори малакали мутахассислар, бюджет соҳаси хизматчилари, педагоглар, шифокорлар, илмий ва инженер-техник ходимлари билан биргаликда, ишчи ва меҳнаткашлар, хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари ҳам киради.

Партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП Нукус шаҳар Кенгаши томонидан партия ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Нукус шаҳар бўлими, Касаба уюшмалари Кенгаши, Давлат солиқ инспекцияси масъулларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари  Нукус шаҳридаги бир қатор умумий овқатланиш хусусий корхоналарида меҳнат қилаётган фаррош, идиш-товоқ ювувчи ва бошқа ишларга, шу жумладан, тунги ишларга жалб қилинган хотин-қизларнинг меҳнат муносабатларини қонунийлиги, уларга яратилган шароитлар, уларнинг ойлик маошлари, меҳнат фаолиятидаги қулайликлар, рағбатлантириш масалалари бўйича  ўрганиш ишлари олиб борилди.

Асосий мақсад мамлакатимизда турли соҳаларда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш буйича олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ва бошқа ҳуқуқий норматив ҳужжатларда белгиланган имтиёз ва имкониятлар буйича тушунтириш ишларини олиб бориш, мавжуд муаммоларни ўрганиш, амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларига таклифлар олиш, хотин-қизларга бўлган миллатимизга хос қадриятлар бардавомлигини асраб-авайлашдан иборат.

Албатта, тадбиркорлик соҳасида иш берувчиларнинг аёллар ҳамда эркакларга тенг имкониятлар ва шароитлар яратиш борасидаги масъулиятини ошириш, ходимларни мунтазам тиббий кўриклардан ўтказишини йўлга қўйиш каби масалаларга эътибор кучайтирилса, бу нафақат хотин-қизлар, балки бутун жамиятимиз учун катта ютуқ ҳисобланади.

Ўрганишлар давомида хотин-қизлар ўртасида суҳбатлар ўтказилиб, фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

 

Расул ҚУДИЯРОВ,

“Адолат” СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+