«Меҳр карвони» акцияси туманларда

03.06.2024 13:06:26

Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза этиш ҳамда «1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Республикамизнинг барча ҳудудларида имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернетларида «Меҳр карвони» акцияси бўлиб ўтмоқда.
Акция доирасида Ўзбекистон «Адолат» СДП Хўжайли ва Тўрткўл туман Кенгашлари 3-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ва 62-сон махсус ёрдамчи мактабларида ўқувчи имконияти чекланган мурғак болажонлар хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Самимий суҳбат давомида болажонларнинг яшаш шароити ва уларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди ва партия фаоллари томонидан уларга тез фурсатда ечим топишга келишиб олинди. Шунингдек, болажонлар учун партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
М
атбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+