«Меҳр карвони»дан кўнглимиз тоғдек кўтарилди

31.05.2024 20:05:16

«Меҳр карвони»дан кўнглимиз тоғдек кўтарилди

Улар сизу биздек гўзал либосларга ҳавасманд эмас. Улар учун инсонларнинг кулиб турган кўзлари, меҳрли қучоқлари ва самимий сўзлари туганмас бойлик. Уларга дунёни бор меҳрини-мурувватини тортиқ этсангиз камлик қилади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева бошчилигидаги партия фаоллари Фарғона «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун мурувват уйи тарбияланувчиларини ҳузурига боришар экан, ана шу ҳисларни яна бир бор дилдан кечирдилар.

…. Аяжон … – Аяжон.... Аяжоним келди...

Тарбияланувчилар остонадан кириб бораётган қадрдонларига айланиб қолган Шаҳноза Ғаниевани кўришлари билан шодликлари танасига сиғмай у томон ошиқиб, бағрига отилишди.

Қучоқларга сиғмаган шодлик, юракларга оғриқ ва армон берган изтироб ўкинчлар… Улар тенгдошлари қатори бахтли яшашга, илм олишга ҳақли. Тақдир синови эса улар учун меҳрни олий бахтга айлантирган…

«Меҳр карвони» лойиҳаси доирасидаги йўқлов ўша кемтик дилларни меҳрга тўйинтирди, йўқловчиларни эса қалбини ўтган кунининг савобли ажрга бағишлови учун шукроналикка тўлдирди.

-Инсон ўтаётган умридан шукроналикни шундайин инсонлар орасида топиши мумкинлигини барча вақт ҳам англайвермайди. Тез-тез Мурувват уйида бўлиб, болажонлар билан суҳбатлашамиз, уларни кўнглига қулоқ тутиб ўйнаймиз, рақсга тушамиз, -дейди «Адолат» партиясининг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева. — Энг муҳими, уларга қувонч бағишлаймиз. Ахир бу ҳаётда ҳар бир инсонни, жумладан, шу фарзандларимизни ҳам бахтли бўлишга, шодланиб яшашга ҳаққи бор.

«Меҳр карвони» хайрли истаклар билан янги манзиллар сари йўл олди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+