«Меҳр карвони»дан қувонч топган кўнгиллар шодлиги

03.06.2024 09:06:31

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши томонидан илгари сурилган «Меҳр карвони» лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятида хайрли ишлар амалга оширилди. Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари, «Адолат» газетаси бош муҳаррири Ислом Ҳамроев, партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева, Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутатлари Илҳомжон Қосимжонов, Дилрабо Узоқовалар тумандаги ногиронлиги бўлган ўнлаб хонадонларда бўлиб, ногиронлиги бўлган болажонлар, тақдир синовлари туфайли тўшакка қадалиб қолган ўғил –қизлар хонадорларида бўлиб, уларга ҳам байрам шукуҳини улашдилар.
Тумандаги «Халқобод» МФЙ «Қоражийда» кўчаси, 168-уйда яшовчи иккинчи гуруҳ ногиронлари ака-сингил Муҳаммадумар ва Мубинахонлар ўзларини йўқлаб келган инсонларни кўриб бошлари кўкка етди.
Мазкур маҳалланинг «Учқун» кўчаси 43-уй яшовчи Одилжон Худобердиев эса 1-гуруҳ ногирони. Адолатчиларнинг йўқлови, самимий тилаклари ва тангри мўъжизалари туфайли ногиронлигига қарамай, жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топган инсонлар мисолидаги фикрлари унга ҳам янгича руҳ бағишлади.
Болажонларнинг ота –оналари, яқинлари ҳукуматимиз ва айнан «Адолат» партияси томонидан ижтимоий адолатни қарор топтириш орасида илгари сурилаётган янги ташаббус ва ғояларидан бохабарликларини билдириб, бугунги йўқлов ва эътибор учун миннатдорчиликларини билдирдилар.
«Адолат»чиларнинг йўқловлари эса янги манзилларда болажонларга қувонч улашишда давом этди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+