«Меҳр карвони»

06.06.2024 18:06:08

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан йилига икки маротаба «Бор меҳримиз сенга болажон» хайрия акцияси ташкиллаштирилиб келинади. Мазкур акция доирасида жорий йил «Меҳр карвони» номли катта хайрли ҳамда савобли лойиҳа йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳага асосан меҳр мурувватга муҳтожлар, кам таъминланган оилалар ва албатта ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинади. Бунга кўра Самарқанд вилоятининг туман ҳамда шаҳар ларида ҳам кўплаб беғараз ёрдам қўллари узатилди. Жумладан, Каттақўрғон Шаҳарида яшовчи ногиронлиги бўлган Адолат исмли қизалоғимизнинг айнан байрам кунларида туғилган кўни эканлиги айни муддао бўлганлиги сабаб, Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутати Шаҳло Ботировна томонидан қизалоғимиз туғилган куни билан шифохонада самимий табрикланди. Бундан ташқари Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Самарқанд туман Кенгаши ҳамкорлигида Бетоб болажонлар учун терапия тиббиёт бўлимида хайрия байрами ташкил этилди ва болажонларга совғалар улашилди. Самарқанд шаҳар кўп тармоқли тиббиёт марказининг ҳам болалар бўлимида даволанаётган, бемор болажонлар ҳолидан хабар олинди ҳамда совғалар улашилди. Самарқанд туман ва шаҳрида бемор болажонларга совға саломлар улашилиб байрам дастурлари ташкиллаштирилган бўлса, Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани «Чақар» маҳалла фуқаролар йиғини, «Чақар» қишлоғидаги 36- умумий ўрта таълим мактабида 4-5 ва 10- синфларни уйда таълим олаётган имконияти чекланган ўқувчилар ҳолидан туман Кенгаши раиси, депутат Раҳимов Муталлиб Амирқулович хабар олди. Уларга мактаб томонидан яратиб берилган шароитлар билан бевосита танишди ҳамда мактаб қуроллари билан таъминлади.

Бундай лойиҳаларни кўрганимизда нафақат болалар балки ҳар қандай инсоннинг кўнгли тоғдек кўтарилади десам адашмаган бўламан чамамда.

 

Муҳиба Сайфиддинова,
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+