Меҳр-мурувват ва саховат айёми

11.05.2021 17:05:37

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришларини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда муайян ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг ҳолидан ҳабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бугун олдимизда турган долзарб вазифалардан бирига айланган.

Айниқса, ҳозирги синовли кунларда партия фаоллари, депутатлар томонидан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш ва уларга саховат кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Нурзода Каримова ҳамда халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Нортошевлар ҳам ушбу ҳайрли ишларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмишмоқда.

Партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида муборак Рамазон ҳайити арафасида депутатлар Ж.Нортошев ҳамда Н.Каримовалар томонидан ташкил этилган мазкур саҳоват ишларида Жиззах шаҳридаги “Наврўз” ва “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 30 та кам таъминланган оилаларга ҳар бири 250 минг сўмлик, 12 турдаги биринчи истеъмол маҳсулотлари тарқатилди. 

Бундай саъй-ҳаракатлар, ҳайрли тадбирлар муборак рамазон ойида савоб умидидаги юртдошларимиз сафини янада кўпайтириб, ушбу синовли кунларни биргаликда, ҳамжиҳатликда енгиб ўтишга хизмат қилади.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+