Меҳр-мурувватни тараннум этувчи тадбир

16.06.2022 10:06:47

Халқ депутатлари Когон туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Ш.Норов тумандаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида концерт дастури ташкил қилди.

бухоро4

Ушбу маънавий-маърифий тадбир гўзал наволар остида кўтаринки кайфиятда бошланди. Дарвоқе, кишиларнинг бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиши, мурувват кўрсатиши, хайру-эҳсон қилиш халқимиз қадриятларнинг ўзагини, азалий умуминсоний фазилатларни ўзида ифода этади. Мана шундай эзгуликлар мужассам бўлган тадбирда чин инсоний фазилатлар, эзгулик, одамийлик, меҳр ва садоқатни тараннум этувчи қўшиқлар, мумтоз ашулалар айтилди.

бухоро2_1

Тадбир давомида болажонлар иштирокида қизиқарли мусобақа уюштирилиб, уларнинг чиқишлари йиғилганларга намойиш этилди. Ҳар бир чиқиш гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб турилди.  Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, қалбларга шодлик, хурсандчилик жо этиб, маҳалла ёшларига кўтаринки кайфият улашди ҳамда йиғилганларнинг ўйин-кулгуси билан давом этди.

Меҳр-мурувватни тараннум этувчи тадбир сўнгида депутат Ш.Норов томонидан болажонларга совға-саломлар тарқатилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+